Қурайш бу усул фойда бермаганини кўргач, Маккада ва Ҳабашистонда бошқа қуролни - Исломга ва мусулмонларга қарши ташвиқот воситасини ишга солди. Ташвиқотнинг барча турлари - мунозара қилиш, ҳужжат келтириш, сўкиш, миш-мишлар тарқатиш кабилардан фойдаланишди. Исломий ақидага, унинг тарғиботчисига қарши туҳматлар уюштиришди. Расулуллоҳ с.а.в.ни ёлғончига чиқаришга уринишди. Муҳаммадга қарши Маккада ва унинг ташқарисида, хусусан, ҳаж мавсумида ташвиқот қилиш кўзланган ҳар бир сўзни пухта тайёрлай бошлашди. Қурайшликларнинг Расулуллоҳ с.а.в.га қарши ташвиқот қилишга қанчалик эътибор беришганини ушбу ҳодисадан ҳам билса бўлади. Улардан бир нафари ҳаж мавсумида Маккага келганларга Муҳаммад тўғрисида нима дейишни маслаҳатлашиб олиш учун Валид ибн Муғийранинг уйига тўпланди. Баъзилари уни коҳин дейишни таклиф қилди. Валид ибн Муғийра Муҳаммад айтаётган гаплар коҳинларнинг ғулдираши ҳам, хиргойиси ҳам эмас, деб унинг таклифини рад этди. Баъзилари Муҳаммадни жинни деймиз, деган таклифни ўртага ташлади. Валид бу таклифни ҳам Муҳаммадда жинниликнинг бирор аломати йўқ, деб рад этди. Бошқалар Муҳаммадни сеҳргар, деймиз деган раъй билдирди. Валид бунга ҳам Муҳаммад тугунларга дам солмайди ва сеҳргарлар каби бирор иш қилмайди, деб кўнмади.
12-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|